Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Судьяларнинг Янгиобод туманида сайёр учрашуви

Судьяларнинг Янгиобод туманида сайёр учрашуви

31 август 2022 йил
306
0

Жорий йилнинг 31август куни Жиззах вилоят судининг судьяси И.Умаров ҳамда Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Бегматовлар иштирокида Янгиобод тумани, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида тумандаги мутасадди ташкилот ва корхоналар вакиллариҳамда маҳалла фаоллари билан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлда қабул қилинган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятиюзасидан сайёр учрашуви ўтказилди.

Ушбу учрашувда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича коррупция деганда - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш англатиши, коррупцияга қарши курашишнинг қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги кабилар асосий принциплари ҳисобланиши тушунтирилиб, жамият ҳаётининг кушандаси бўлмиш мазкур иллатга барча бирдек қарши турмоғи лозимлиги тўғрисида мулоҳазалар қилиб ўтилди.

Учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий жиҳатдан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

И.Умаров,

Жиззах вилоят суди судьяси

Ш.Бегматов,

Зомин туманлараро иктисодий суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар