Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган ўрни 23-“Қўшқанд 2” сайлов округи бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган ўрни 23-“Қўшқанд 2” сайлов округи бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

05 декабрь 2022 йил
284
1

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИОБОД ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган ўрни 23-“Қўшқанд 2” сайлов округи бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1.Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган ўрни 23-“Қўшқанд 2” сайлов округи бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайловини ўтказиш 2023 йилнинг 5 январь пайшанба кунига белгилансин.

2.Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (А.Расулбердиев) халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайловини Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талаблари асосида амалга оширсин.

3.Туман молия бўлими (Т.Шодмонқулов)га халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ва эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига маблағ ажратиш вазифаси юклансин.

4.Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (А.Расулбердиев)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш вазифаси топширилсин.

5.Ушбу қарор Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида, “Янгиобод овози“ газетасида эълон қилинсин.

Кенгаш раиси И.Қаршибоев

Янгиобод тумани ҳокимлиги

2022 йил 5 декабр,

VI-49-199-3-54-K/22

Ушбу қарорнинг тасдиқланган вариантини қуйида кўришингиз мумкин:

kengash-karori-199-son.pdf [228,42 Kb] (юклаб олинди: 13)

Онлайн: kengash-karori-199-son.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Muhammadjon Ismoilov
Muhammadjon Ismoilov Гости 7 декабря 2022 22:31
Assalomu alaykum yaxshimisizlar
Nomzodimniqoʻysam boʻladimi?
Фойдали ҳаволалар