“Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими томонидан тракторчи-машинистларга тегишли кўрсатмалар берилди
Маълумки, қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказиш, уларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш ва мавсумга тайёргарлиги бўйича назоратни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вазифаларидан бири ҳисобланади.
Айни пайтда, бу борада Инспекциянинг Янгиобод туман бўлими томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Янгиобод туман бўлим ходимлари томонидан Совот ҚФЙ фаоллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли Қарорининг 2-бандида белгилаб қўйилган 2021 йил 1 январь — 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши, эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Техникаси мавжуд бўлган юридик ва жисмоий шахсларнинг трактор, қишлоқ хўжалиги машина механизмлари, йўл қурилиш ва мелиоратив техникалар мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан биргаликда эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳномалар пластик кўринишидаги (ID карта) техник паспортларга ўтказилиши маълум қилинди.
“Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказиш билан бир қаторда, уларни техник кўрикдан ўтказиш, мавсумга тайёрлаш ишларини сифатли амалга ошириш борасида ҳам белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.
А.Хасанов,
Ўзагроинспекциянинг Янгиобод туман бўлими
катта инспектори