Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида янги боғча фаолият бошлади

Янгиобод туманида янги боғча фаолият бошлади

27 декабрь 2022 йил
260
0

Бугун Янгиобод туманидаги Сармич маҳалласида 60 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Бугун мазкур боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев сўз олиб, маҳалла аҳлини янги маскан билан табриклади ва жажжи фарзандларимизни бу даргоҳда шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва баркамол шахслар бўлиб етишишларига тилак билдирди.

Шундан сўнг ташриф буюрганлар муассаса биноси ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишдилар.

Муассасанинг бири-биридан кўркам хоналари ва залларнинг деворлари кичкинтойларга хос тарзда чиройли расмлар билан безатилган. Ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий тарзда жиҳозланган.

Ушбу боғча фаолият бошлаши натижасида маҳалладаги 20 нафар хотин-қизлар ишли бўлди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар