Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

Сармич маҳалласида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

05 февраль 2023 йил
242
0

Янгиобод тумани Сармич маҳалласида туман адлия бўлими, Ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлигида аҳоли билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 447-Қарори ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамияти иштирокчиларга етказилди.

Шунингдек, тадбирда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хусусан, “Ўғирлик”, “Фрибгарлик”, “Талончилик” жиноятлари тушунчаси ва ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролардан ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар