Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ШАРТНОМА ТУРЛАРИ ҲАМДА АЛОҲИДА ХУСУСИЯТЛАРИ

ШАРТНОМА ТУРЛАРИ ҲАМДА АЛОҲИДА ХУСУСИЯТЛАРИ

23 февраль 2023 йил
890
0

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликка кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда. Шунинг билан бирга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўсиб бормоқда. Тадбиркорликка оид муносабатларда шартнома алоҳида аҳамият касб этади.

Биламизки, шартнома турлари бир қанча ҳисобланса-да, ҳар бир шартнома тури бошқасидан айрим жиҳатлари билан фарқланиб туради. Қуйида олди-сотди шартномаси ҳамда маҳсулот етказиб бериш шартномасининг фарқига тўхталиб ўтамиз.

Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 387-моддаси талабига кўра олди-сотди шартномаси бўйича ҳар қандай ашёлар ушбу Кодекснинг 82-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда товар бўлиши мумкин.

Шартнома, агар қонунда бошқача ҳол белгиланган бўлмаса ёки у товарнинг хусусиятидан келиб чиқмаса, шартномани тузиш пайтида сотувчида мавжуд бўлган товарни, шунингдек келажакда сотувчи яратадиган ёки оладиган товарни олиш-сотиш ҳақида тузилиши мумкин.Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра, Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бир йилга, бир йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатли шартнома) ёки тарафлар келишувида назарда тутилган бошқа муддатга тузилиши мумкин.

Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланади.

Агар узоқ муддатли шартномада етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга ёки ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлса, шартномада тарафларнинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши лозим. Шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишинча бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга тузилган ҳисобланади.

Узоқ муддатли шартнома тарафларидан бири етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорини ёки шартноманинг бошқа шартларини кейинги даврлар учун шартномада белгиланган тартибда келишиб олишни рад қилган ёки ундан бош тортган тақдирда бошқа тараф тегишли даврларда товарларни етказиб бериш шартларини белгилаш тўғрисидаги ёхуд шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Тадбиркорлик субъектлари ушбу икки шартнома шартларини тўғри англаган ҳолда шартномавий муносабатларга киришсалар, ортиқча низо юзага келишининг олдини олган ҳисобланишади.

Шомурод Бегматов,

Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар