Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Хўжамушкент аҳолиси билан учрашди

Янгиобод тумани ҳокими Хўжамушкент аҳолиси билан учрашди

23 февраль 2023 йил
288
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Хўжамушкент ҚФЙ аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Учрашувда туман ҳокими аҳолига ҚФЙ ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилаётган янги иш ўринлари, йўл инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имкониятлар, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида гапириб ўтди.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар, банк кредитлари бўйича янгиликлар, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга касб ўргатиш амалиётини жорий этиш, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари, жорий йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қилинадиган ишлар ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Мулоқот давомида аҳолининг мурожаат ва таклифлари ҳам кўриб чиқилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар