Ҳокимлик ходимлари «Сиёсий-маърифат соати»да иштирок этишди
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Янгиобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да Конституциявий ислоҳотлар мазмуни , "Мутолаа вақти" рукни, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
«Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.
Муҳокамага қўшилинг