Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тумандаги барча қабристонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштирилди (Видео)

Тумандаги барча қабристонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштирилди (Видео)

02 апрель 2023 йил
345
0

Бугун Янгиобод туманидаги барча қабристонларда халқимизга хос азалий ва эзгу қадриятлардан бири саналган ҳашарлар ташкил этилиб, эрта тонгдан кексаю-ёш ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ишларига бош қўшдилар.

Тумандаги мавжуд 24 та қабристонларда бўлиб ўтган ҳашар жараёнларида ҳудуд қуриган ўтлардан тозаланди, йўлаклар ҳамда қабристонлар атрофи ободонлаштирилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.

Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев қабристонлардаги ҳашар жараёнларига бирма-бир бориб, эскирган бино ва тўсиқларни таъмирлаш, атрофга кўчатлар ўтказиш тўғрисида масъулларга кўрсатмалар берди.

-"Қабристон - биздан аввал ўтган зотлар ётган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир"- деди туман раҳбари.

Тадбирлар давомида ўтганлар учун Қуръон тиловатлар ўқилиб, уларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар