Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги" ғолиблари муносиб тақдирланди

Янгиободда "Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги" ғолиблари муносиб тақдирланди

16 июнь 2023 йил
308
0

Хабарингиз бор, Янгиобод туманида маҳалла ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намоён этишлари учун имконият яратиш мақсадида спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича "ДХХ раиси кубоги" мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Бугун ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси бошлиғи А.Ғаниев, туман ҳокими И.Қаршибоев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар барча ғолибларни табриклаб, келажакдаги фаолиятларида бунданда юқори марралар тиладилар. Шундан сўнг ғолиб жамоаларга медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Футбол:

1-ўрин Совот ҚФЙ
2-ўрин Баландчақир МФЙ
3-ўрин Шодлик МФЙ

Мини футбол:

1-ўрин Баландчақир МФЙ
2-ўрин Янгиобод ШФЙ
3-ўрин Ҳавотоғ ҚФЙ

Қизлар ўртасида мини футбол:

1-ўрин 1-сектор
2-ўрин 3-сектор
3-ўрин 2-сектор жамоалари эгалладилар

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар