Алимент тўлашдан бўйин товлаган оталарга нисбатан чоралар кўрилмоқда
Ҳар қандай жонзот жигарпораси учун керак бўлса жонини фидо қилади. Унинг вояга етиши учун борини аямайди. Лекин афсуски, орамизда оталик бахтига муяссар бўлиб, ўз бурчини унутганлар ҳам учраб туради.
Бюронинг Янгиобод туманида ана шундай оталарга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бунга уларнинг ўз фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаганлари сабаб бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 23.01.2017 йилдаги суд буйруғига асосан А.Х.дан С.Х фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, бир нафар фарзандини моддий жиҳатдан таʼминлашни рад этиб келган. Натижада ўз фарзанди учун тўлов миқдори салкам 5 миллион сўмни ташкил этган. Натижада Жиноят ишлари буйича Янгиобод туман судининг 2023 йил 22 июндаги қарорига асосан А.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб қарздор қилган иши бўйича ўзига хулоса қилганлиги, белгиланган қарздорликни тўлиқ тўланганлиги сабабли суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 271-моддаси 10-бандига асосан ижро ишини томомланди.
Хулоса ўрнида алиментчи оталарга айтар сўзимиз бор:
Унутманг, сизнинг оилангиз бузилди, бунда эса болаларнинг айби йўқ. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик учун фарзандларингиз жабр чекишга мажбурмаслар.
Х.Б.Хазратқулов,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи,
1-даражали юрист