Дехкон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш юзасидан семинарлар ўтказилди
Янгиобод туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими ходимлари томонидан дехкон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш юзасидан семинарлар ўтказилмоқда.
Туманнинг 1-сектори ҳудудидаги Совот ҚФЙда ташкил этилган семинарда Кенгашнинг туман бўлими ходимлари ва агрономлари, шунингдек, маҳалла расилари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этишиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқа майдонларида замонавий сув тежовчи воситалардан фойдаланиш, ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш юзасидан атрофлича тавсияларини беришди.
Семинар давомида ўз томорқасидан намунали фойдаланаётган хонадонлар кўздан кечирилиб, фикр алмашинди. Шунингдек, ўзаро суҳбатлар чоғида томорқадан самарали фойдаланиш, экинларни парваришлаш агротехнологиялари, сувдан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.