ТОМОРҚАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Янгиобод тумани, 1-сектор худудидаги “Янгиобод” шахарчасида яшовчи намунали томорқачи Абдувохидов Ширинбек хонадонида Янгиобод туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан томорқачиликни ривожлантириш мақсадида “Томорқа даромад манбаи”, томорқада эртанги сабзавот маҳсулотлари етиштириш мавзусида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.
Томорқадан самарали фойдаланиш оилалар фаровонлигини таъминлаш билан бирга, бозорларимизни сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим манбадир.
Бугун “Янгиобод”шахарчасида ўз томорқасида самарали фойдаланиб, мўл-кўл озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштираётган оилалар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Кўргазмали амалий семинар иштирокчилари маҳалладаги бир қанча томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонларда бўлишиб улар тажрибасини ўргандилар.