Президент қарори асосида Янгиобод туманида ижтимоий соҳа обеъектларини қуриш ва реконструкция қилиш, йўл ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш борасида қилинадиган ишлар юзасидан расмий баёнот
Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 — 2025 йилларда жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-146-сон қарорига асосан бир қатор ижтимоий соҳа обеъектларини қуриш ва реконструкция қилиш, йўл ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш чоралари белгиланган.
Жумладан,
- Туманнинг Дўстлик МФЙга қарашли Намингон қишлоғига олиб борувчи автомобил йўлининг 1,5 км қисмини жорий таъмирлаш;
- Янгиобод тумани, «Совот» ҚФЙ ҳудудидаги 60 ўринли мактабгача таълим муассасасининг янги биносини қуриш;
- Янгиобод тумани, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги 10-сон умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш;
- Янгиобод тумани, «Сармич» МФЙ, Жўлангар қишлоғидаги 7-сон мактабни мукаммал таъмирлаш;
- Янгиобод тумани, «Янгиобод» ШФЙ ҳудудидаги туман тиббиёт бирлашмаси қошида 50 ўринли поликлиника биносини қуриш
Ҳозирги кунда туманда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.
Муҳокамага қўшилинг