Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Шароф Рашидовнинг Москва остонасидаги жангларда кўрсатган жасорати

Шароф Рашидовнинг Москва остонасидаги жангларда кўрсатган жасорати

09 май 2020 йил
540
0

“Пени ва Аринин қишлоқларида бўлган жангда рота командири ҳалок бўлгач, рота политруги ўртоқ Рашидов командирликни ўз зиммасига олди.

Қаҳрамонона жангда шахсий намуна кўрсатиб, жангчиларни руҳлантира олди ва берилган топшириқнинг уддасидан чиқди. Рашидов жангда ўз ротасининг олдинги сафида бўлди ва яраланди”. Шароф Рашидовнинг курсдошлари – университет битирувчилари Турсун Бобохонов, Зубайдулла Тоғаев, Александр Уберскийлар ўша даврларни хотирлаб шундай ҳикоя қилишади: “42-йилнинг қаҳратони. Қорли заминни суякни зирқиратадиган совуқ қуршаган. Бизнинг ўқчилар бригадамиз ҳам таркибида бўлган Шимоли-Ғарбий фронт қўшинлари Старая Русса томонга ҳужум қилиб, фашистларни яксон этиш учун тинимсиз жанглар олиб бориб, Демьянск ҳудудида 16-немис армиясининг 7-дивизиясини қуршовга олди.

Фашистлар жонжаҳди билан қаршилик кўрсатарди. Бизнинг 2-батальонимиз олдига қўйилган топшириқ – Морфино қишлоғини эгаллаш. Жанг бошланиши олдидан Шароф Рашидовнинг охиригача курашишимиз лозимлиги, чекинишнинг сира иложи йўқлиги ҳақидаги гаплари эсимизда. Морфино фашистлардан халос этилди.

Пени қишлоғи учун жанг бундан ҳам шиддатли бўлди. Шароф Рашидов қайноқ нуқтада туриб қаҳрамонона жанг қилди, жасорати, бардошлилиги билан бошқаларга ўрнак бўлди. Унинг ёнида юртдошлари – ўзбекистонликлар: М. Маҳмудов, З. Тоғаев, Р. Г. Гульянц, А. В. Киреев, В. Шумарский, И. Я. Сафронов биргаликда жанг қилдилар. Жангда Шароф Рашидов яраланди. Жанг шиддат билан давом этди”.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар