Туман ҳокими ҳеч бир фуқаро муаммоларига бефарқ эмас.
Барчамизга маълумки, бугунги пандемия шароитида касалликка қарши курашиш билан бир қаторда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш, шунингдек, муҳтож ва коронавирус сабабли вақтинча ишсиз қолган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Ҳозирги синовли кунларда сектор раҳбарлари, фаол ва ташаббускор тадбиркорлар, қолаверса, маҳалла фаоллари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳеч бири эътибордан четта қолдирилгани йўқ. Азал-азалдан халқимизнинг маънавий қадриятларидан ҳисобланиб келган меҳр-саховат ва оқибат каби юксак фазилатларини намоён етган ҳолда мухтож оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оиладаги шароитларни яхшилаш, даромадларини ошириш юзасидан амалий кўмаклар берилмоқда.
Туман ҳокими томонидан биринчи сектор ҳудуди аҳолиси хонадонларида амалга оширилган ташрифлар давомида олиб борилган ўрганишларда ҳам худди шу каби вазифалар кўзда тутилиб, асосий эътибор аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш ва уларнинг оилавий даромадларини оширишга қаратилди.
Хусусан, Янгиобод ҳамда Сайдон кўчалари худудида истиқомат қилувчи 4 та хонадонга оилавий даромадларини яхшилаш мақсадида 50 донадан жўжа ҳамда бир нечта хонадонга 200 дона помидор кўчати ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, ўрганиш давомида 7 та хонадонга 0,4 сотихли иссиқхона қуриш, 3 та хонадонга қурилиш материаллари олиб бериш ва уй ва иссиқхона таъмири учун жамоат ишчиларини жалб қилиш, 3 нафар фуқарони доимий ва жамоат ишларига жойлаштириш режалаштирилиб, яна бир нечта оилаларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари бериладиган бўлди.
Бугунги кунда тумандаги эҳтиёжманд оилалар ўртасида бу каби ҳайрли тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, ҳеч бир раҳбар, ҳеч бир фуқаро атрофдагилар тақдирига, уларнинг турмуш шароитлари ва муаммоларига бефарқ эмас.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати