Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Камбағаллик чегараси ва уни бартараф этиш чоралари

Камбағаллик чегараси ва уни бартараф этиш чоралари

14 май 2020 йил
2 410
0

Камбағаллик – бу ҳаёт учун муҳим бўлган, энг зарур минимал эҳтиёжларни қондира олмайдиган, ишга лаёқатли бўлиб, ўз наслини давом эттириши мумкин бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳни иқтисодий ҳолатининг ўзига хос хусусиятидир.

Камбағаллик нисбатан бир тушунча бўлиб, маълум бир жамиятдаги умумий ҳаёт стандартларига боғлиқ. Маълум бўлган камбағаллик меъёрларининг асосини, пул таъминоти кўрсаткичларини умумлаштирувчи, масалан, энг минимал даражада имконияти бўладиган оилавий даромад ёки истеъмол харажатларининг минимал миқдори каби кўринишда бўлади.
Камбағаллик бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолдими? БМТ камбағаллик чегарасини асосий товар ва хизматлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар-жой ҳақини тўлаш, сув билан таъминлаш, электр энергияси, мактаб таълими, тиббий хизмат) учун зарур бўлган даромадлар сифатида белгилайди. Камбағаллик даражаси нисбий тушунча саналади ва муайян мамлакатдаги умумий фаровонлик даражасига боғлиқ. Камбағаллик мутлоқ ва нисбий каби турларга бўлинади. Мутлоқ камбағалликда кун кечирувчи одамлар биологик тирик қолишни таъминлайдиган минимал эҳтиёжларнигина қондиришлари мумкин.
1990 йилда Жаҳон банки экспертлари камбағал давлатларда қўлланадиган стандартлардан фойдаланиб, дунёдаги камбағал аҳоли сонини ўлчашни таклиф қилишганди. 15та давлатдаги камбағалликнинг миллий даражасини ўрганиб, харид қобилияти асосида валута курсларини қўллаган ҳолда (харид қобилияти; бутун дунёдаги ана шу нархлар асосида ҳисобланади) қайта ҳисоблашди. Товар ва хизматлар тўплами нархини барча мамлакатларда тўғри таққослаш учун ана шундай қилинган.
Натижада экспертлар ўрганилаётган қашшоқ мамлакатларнинг олтитасида камбағаллик даражаси кунига бир киши учун 1 долларга яқин кўрсаткични ташкил қилади. Бу кўрсаткич илк халқаро камбағаллик чегараси сифатида қабул қилинади.
Дунё мамлакатларидаги ҳаёт қийматидаги тафовутлар ортиб боргани сабабли Жаҳон банки глобал камбағаллик кўрсаткичини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш заруриятига дуч келди. 2005 йилда банк дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида қабул қилинган камбағаллик даражаси асосида ана шу кўрсаткични қайта ҳисоблади. Натижада глобал камбағаллик чегараси 1,25 долларгача кўтарилди. 2015 йилда чегара қайта кўриб чиқилди ва 1,9 долларгача ортди.
Бундан ташқари, Жаҳон банкида ўртадан паст, ўрта ва юқори– 3,2 доллар, 5,5 доллар ва 21,7 доллар даромадларга эга мамлакатлар учун камбағалликнинг юқори даражалари қабул қилинган. Банк мутахассислари бу кўрсаткичлар пул мезонларига асослангани ва улар таълим олиш, соғлиқни сақлаш хизматлари ва сув ҳамда электр энергияси билан таъминланганлик каби жиҳатларни ҳисобга олмаслигини таъкидлашади.
1990 йилдан бошлаб ҳар йили Жаҳон банкининг «Камбағаллик ва ялпи фаровонлик» маърузалари эълон қилинади. Сўнгги маъруза 2018 йилнинг октабр ойида чиқарилган. Ундаги асосий кўрсаткич камбағалликнинг халқаро чегараси бир киши учун кунига 1,9 доллар миқдорида эканидир. Бироқ камбағаллик бўйича янги таъриф ва ўлчамлар киритилмоқда. Жумладан, ижтимоий камбағаллик. Бу кўрсаткич мутлоқ ва нисбий камбағаллик консепсиясини бирлаштиради. Бундан ташқари, камбағаллик даромадлар даражаси бўйича коммунал хизматлар (сув, электр энергияси), соғлиқни сақлаш ёки таълим олиш имкониятини акс эттирмагани учун кўп ўлчамли камбағаллик кўрсаткичи киритилди. Ана шу тушунчага мос равишда глобал даражадаги камбағаллар улуши монетар камбағаллик билан таққослаганда тахминан 50 фоизга юқорироқ.
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда дастур ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Уни амалга ошириш учун 700 миллион доллар маблағ йўналтирилар экан.
27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги камбағаллик даражасига оид статистика келтирилди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди», – деганди Шавкат Мирзиёев.«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди», – деганди Шавкат Мирзиёев.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарори 3-иловасида “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги"  тўғрисида  низом қабул қилинди. Бу низомда  умумий қоидалар, вазирликнинг тузилиши, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифа ва функциялари келтирилган. 
Камбағалликни ўлчашКамбағалликни ўлчаш осон эмас. Учта асосий ёндашув мавжуд. Улардан бири асосий озиқ-овқат, асосий эҳтиёж ва кийим-кечак истеъмолини аҳоли томонидан баҳолашдир.Бу, энг қўпол ва истеъмолнинг турли даражаларини инобатга олмайдиган ёндашувдир.Масалан, агар 10 млн. аҳолиси бўлган Осиё мамлакатларидан бири 10 млн. тонна гуруч ишлаб чиқаради ёки олиб кирадиган бўлса, демак, битта фуқаро учун кунига 2,7 кг гуруч тўғри келади. Бу оз эмас бўлиб, очарчилик хақида мулоҳаза юритиш шарт бўлмайди.Худди шу каби, эҳтимол Россияда ҳам, агар бутун истеъмол қилинадиган – картошка, нон ва макаронларни ҳисобга олинса кўринади. Бу, албатта, ўтган асрлардаги кўрсаткичларга ўхшайди, бироқ  маҳсулот ва товарларнинг реал истеъмол қилинишини ҳисобга олинса, истеъмол саватчаси ва истеъмол (яшаш учун) минимуми деб аталадиган тушунча келиб чиқади.Иккинчи ёндашув – аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари асосида давлат статистика идораси, масалан «Росстат» (собиқ Давлат статистика қўмитаси) томонидан белгиланадиган ва аҳоли ўртасида даромадлар ва харажатлар бўйича расмий статистик маълумотдир. 2003 йилда 44,5 мингдан ортиқ оилаларнинг сўнгги йирик тадқиқотлари ўтқазилди (НОБУС «Аҳоли фаровонлиги ва унинг ижтимоий дастурларда иштироки» мавзусидаги Миллий сўров натижалари асосида).Бу каби статистик сўровномалар, «мини-рўйхатга олиш»лар жамоатчилик фикрини ўрганиш эмас, улар фақат масаланинг амалий томони билан боғлиқ, яъни, сиз қанча даромад оласиз, қанча сарф қиласиз ва ҳоказо.Ниҳоят, учинчи ёндашув – бу даромад ва харажатларнинг жисмоний кўрсаткичларини эмас, балки моддий бойликлари, моддий муаммолари ва турмуш тарзи кўрсаткичларини баҳоловчи оммавий сўровлардир.Халқаро даражали баҳолашКўп ҳолларда камбағаллик таҳлил қилинганда, камбағаллик тарқалишининг халқаро мезонларини, хусусан, БМТнинг тавсияларини қўллайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури 1990 йилдан буён, халқаро таққослашлар учун Жаҳон банкининг мезонлари – харид қобилияти паритетининг миқдори, АҚШ доллари миқдорида қўлланилади.Шундай қилиб, аҳоли жон бошига кунига 1 доллардан камроқ истеъмол сарфи камбағалликни англатади. Кариб денгизи учун кунига 2 доллар камбағаллик чегараси қабул қилинади, Шарқий эвропа ва МДҲ учун – 4 АҚШ доллари. Баъзан бир кунига 1;   2,15 ва 4,3 доллар даражаси қўлланилади.Жаҳон иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда камбағаллик даражасини қиёслаш учун, камбағаллик чегараси АҚШда бир киши учун кунига 2,15 АҚШ долларини ташкил этади. Яъни, чегараси, оилавий даромад ойига ҳар бир оила аъзоси учун камида 65 АҚШ долларини ташкил этади.Украинадан ташқари, МДҲнинг аксарият мамлакатларида, минимал истеъмол қийматларининг нархини ҳисоблаш орқали, камбағаллик чегарасини қўришда асос қилиб олинади. Беларусияда камбағаллик чегараси яшаш учун энг кам миқдордаги бюджет ҳисобланади.

Истеъмол савати–  республикада юзага келган муайян шарт-шароит ва хусусиятларга таянган ҳолда, маълум бир вақт мобайнида, инсоннинг маълум функсионал эҳтиёжларига жавоб берадиган, илмий жиҳатдан асосланган товар ва хизматлар мажмуидир. Истеъмол саватини яратишда унинг вакиллик тамойилидан фойдаланилади; унда мавжуд бўлган имтиёзлар ва хизматлар инсоннинг нормал ҳаёти учун зарур бўлган барча истеъмол мажмуаларини ифодалайди.Истеъмол савати–  республикада юзага келган муайян шарт-шароит ва хусусиятларга таянган ҳолда, маълум бир вақт мобайнида, инсоннинг маълум функсионал эҳтиёжларига жавоб берадиган, илмий жиҳатдан асосланган товар ва хизматлар мажмуидир. Истеъмол саватини яратишда унинг вакиллик тамойилидан фойдаланилади; унда мавжуд бўлган имтиёзлар ва хизматлар инсоннинг нормал ҳаёти учун зарур бўлган барча истеъмол мажмуаларини ифодалайди.Истеъмол саватчаси қуйидаги маҳсулот ва хизматларни ўз ичига олади:-Озиқлантириш;– Кийим, чойшаб, поябзал;– Дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари;– Мебел, маданий – маиший ва хўжаликда фойдаланиладиган буюмлар;– Уй-жой ва коммунал хизматлар;– Маданий-маърифий тадбирлар ва дам олиш;– Маиший хизматлар, транспорт, алоқа;– Болаларни мактабгача таълим муассасалари учун харажатлар;– Тўловлар ва мажбурий бадаллар.Истеъмол саватларини баҳолаш учун товарлар ва хизматларнинг ўртача нархи ҳар қандай савдо товарларини: чакана, индивидуал, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида савдони ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. Савдо-сотиқда бирор товар бўлмаган тақдирда, унинг нархи муқобил савдо турлари билан ҳарид қилиниши мумкин бўлган нархларни ҳисобга олади.Минимал истеъмол бюджети, истеъмол баҳосидаги ўсишни ҳисобга олган ҳолда, зарур бўлганда қайта кўриб чиқилади, лекин ҳар чоракда камида бир марта, ҳар чоракнинг сўнгги ойидаги ўртача нархлар қўлланилади.Иқтисодий имкониятлари қуйи бўлган давлат, ижтимоий сиёсатни амалга оширишда фойдаланиладиган бундай энг муҳим меъёрга мос келади.Истеъмол минимуми – бу аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини таъминлаш учун зарур бўлган энг паст даражадаги моддий маҳсулот ва хизматлар тўплами.Минимал истеъмол бюджети -  бу, истеъмол минимуми қийматининг хажми, шунингдек мажбурий тўловлар ва бадалларнинг қиймати ҳисобланади.Минимал истеъмол бюджетларини ҳисоблашда ижтимоий меъёрларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, минимал истеъмол бюджетини аниқлашнинг асосий консептуал ва методологик ёндашувлари асос қилиб олинади. Истеъмол минимуми, минимал истеъмол бюджетига нисбатан кўпроқ ўртача илмий жиҳатдан исботланган, ўртача меъёрларга эмас, унинг энг паст (физиологик) даражасига йўналтирилган бўлиб, товарлар ва хизматлар мажмуи миқдорини бир қисмини камайтириш ва ҳар бир гуруҳдаги маҳсулот-вакилларнинг сонини акс эттиради.Камбағаллик даражаси – аҳоли (уй хўжаликлари) умумий камбағаллик чегарасидан паст бўлган харажатлар (даромад) даражаси, умумий аҳоли (уй хўжаликлари)га нисбатидир.Жамоатчилик фикрини ўрганиш сўровномалари натижаларига кўра, халқнинг хукуматдан норозилиги – уни камбағалликни энг асосий муаммоси сабабчиси, доимий ташвиш ва хавотир келтирувчи деб ҳисоблайди. Турли сўровномаларда уни – яшаш учун керакли воситаларнинг этишмаслиги, кам даромадлар, оиланинг камбағаллик ҳолати, кабағаллик ва камбағалликда яшовчи инсонлар сони кўплиги деб аташади.Бозор ислоҳатлари билан шуғулланувчи назарётчилар капитализмга ўтишнинг дастлабки йилларида аҳоли ўртасида камбағаллик даражаси ўсишини олдиндан огоҳлантиришади, лекин кейинчалик камбағалликни келтириб чиқарадиган «чириган» режалаштирилган буйруқбозлик иқтисодиёти билан таққослаганда, нисбатан шиддат билан ўсадиган самарали бозор иқтисодиётини олдиндан башорат қилишган. Бироқ, буларни  ҳеч қайси бири содир бўлмади. Камбағаллик энг асосий муаммо сифатида жамиятларда сақланиб қолмоқда.Юқорида келтирилган маълумотлар асосида шуни таъкидлаш мумкинки, юртимизда ва бутун дунёда камбағалликни камайтириш долзарб масалалардан бири бўлган. Ҳусусан, юртимизда бу борада охирги вақтларда Муҳтарам Президентимиз томонидан чиқарилган қарор ва фармонлар, турли хил ёндашувлар, статистика ва кўрсатгичлардан бу борада улкан ишлар қилинаётганлигини билишимиз мумкин.

Урол Ўразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва
ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар