#Uyda_qoling_kitob_oqing онлайн танловида тўртинчи ҳафта ғолиблари аниқланди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши томонидан карантин вақтида беш ташаббус доирасида #Uyda_qoling_kitob_oqing номли онлайн танлов эълон қилинган эди.
Шу кундан бошлаб кўпчилик ушбу онлайн танловда катта қизиқиш ва иштиёқ билан иштирок этмоқдалар. Танлов шартлари асосида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳар ҳафтанинг охирги куни эълон қилиб борилмоқда.
Бугун ҳам мазкур анъанага мувофиқ тўртинчи ҳафтанинг ҳам ғолиблари аниқландии. Марҳамат, улар билан танишинг:
1-ўрин: Расулбердиев Авазбек (Янгиобод тумани, маданият бўлими мудири. Кузатувчилари сони 120 та);
2-ўрин: Файзуллаева Шахзода (Янгиобод тумани, ёшлар иттифоқи фаоли. Кузатувчилари сони 108 та);
3-ўрин: Пиримқулов Раҳматулла (Янгиобод тумани, ёшлар етакчиси. Кузатувчилари сони 107 та).
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод тумани Кенгашининг махсус сертификати билан тақдирландилар.
Сиз ҳам танловда иштирок этинг, китоб ўқинг ва ғолиб бўлинг.