Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ФРИЛАНСЕРЛИК ФАОЛИЯТИ ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ.

ФРИЛАНСЕРЛИК ФАОЛИЯТИ ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ.

20 май 2020 йил
2 786
0

Ҳозирда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида барча бирдек ҳаракт қилиб, ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратилиб келинмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш соҳаси, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳаларига юзлаб ёшлар жалб этилди.

Ҳозирги карантин вақтида кўплаб ёшлар асосан кўпроқ вақтини уйда, оила даврасида ўтказмоқда. Бу эса Фрилансерлик фаолияти билан шуғулланиб, яхшигина даромад топиш мумкин дегани. Хўш, Фрилансерлик ўзи нима? Фриланс сўзи инглизча freelance дан олинган бўлиб, free – эркин, lance – найзалини англатади ва бу ибора XIX асрнинг бошларидан ишлатилиб келинган.

Айтиш мумкинки, Фриланс фаолияти хусусий амалиёт бўлиб, ташкилот ва компаниялардан ташқари, мустақил ишлашни англатади.
Ушбу фаолият билан шуғулланувчи аксарият фуқаролар ишни ўзи топади ва бунинг учун маълум маблағ орттиради.

Фрилансерлик фаолияти, шахснинг ўз бизнесини бошлаши йўлида қўйилган биринчи қадамдир.

Одатда фрилансерлар – бу Интернетда иш билан шуғулланувчи мутахассислар: сайт дизайнерлари, контент-менежерлар, SEO-оптимизаторлар ва бошқалар. Бироқ штатга расмийлашририлмаган бухгалтер, юрист ёки ходимлар бўлими мутахассиси ҳам худди ўша фрилансерлардир.

Бугунги кунда, фриланс хизматлари бозори Ғарбий Европа
ва АҚШда анча ривожланган бўлиб, бутун дунё бўйлаб тез суръатларда ривожланиб бормоқда.

Фрилансерлик фаолиятининг қулай  жиҳатлари ва камчилик томонларига қарайдиган бўлсак:

Фрилансер учун:

- мустақиллик (ҳамма фрилансерлар учун ҳам мос эмас);

- эркин иш шакли (талабалар учун жуда қулай);

- уйда ишлаш имконияти (бу айниқса, ёш оналар ва имконияти чекланган одамлар, шунингдек, соғлиғида муаммолари бўлганлар учун қулай);

- шахсий бизнесни ташкил қилиш учун нисбатан паст чегара (одатда фрилансерда офис ижарага олиш, транспорт харажатларига пул сарфлашнинг ҳожати йўқ, айрим турдаги махсус вазифаларни бажариш учун қимматбаҳо техник жиҳозлар харид қилишдан ташқари);

- фақат ўзи учун ажратилган ишни бажариш;

- қулай иш шароитлари (лекин ҳар доим эмас);

- иш ва оила ўртасида мақбул мувозанатга эришиш;

- жамият ҳаётида кўпроқ иштирок этиш имконияти;

- мустақил иш танлаш, қизиқ бўлмаган, ноқулай лойиҳалардан бош тортиш;

- мустақил равишда шерик танлаш имкони.

Камчиликлари:

Фрилансер учун:

- доимий равишда янги буюртмаларни излаш (ортиқча молиявий харажатлар);

- нотекис даромадга эа бўлиш, шахсий бюджетни доимо режалаштириш;

- банкдан кредит олишда аризаларни кўриб чиқиш жараёнидаги муаммолар;

- баъзи психологик шахс турлари учун, бу компанияда ишлашдан кўра кўпроқ асабий иш услубига айланиши мумкин;

- шахсий бухгалтерия юритиш ва солиқ тўлашда қийинчиликлар;

- ўз-ўзини мотивация қилиш ва вақтни бошқариш учун қўшимча куч талаб этилиши;

- ижтимоий кафолатларнинг йўқлиги;

- баъзи ҳолларда, тиббий суғурта учун тўлаш кераклиги;

- давлат нафақа тизимининг турларига қараб, фрилансер нафақа тўловларини умуман олмайди ёки энг кам нафақа олади;

- расмий бандликнинг йўқлиги ёки солиқ имтиёзлари туфайли қонун билан юзага келиши мумкин бўлган муаммолар;

- агар фрилансер ўзининг даромадини декларация қилмаса ва даромад солиғини тўламаса, дунёнинг аксарият юрисдикцияларида қонун билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин;

- иш берувчининг фирибгарлик ёки бошқа номақбул хатти-ҳаракатлар хавфи юқори бўлиб, у ҳолда фрилансерга шартнома муносабатлари мавжудлигини исботлаш қийин бўлади.

Ўзимизнинг реал ҳаётимизда хам фрелансерларга кўп бора юзланамиз, уларнинг ёрдамига таянамиз. Лекин фрилансер деб биз иш жойимиздаги компютерни яхши биладиган ишчи ходимимизни биламиз. Бироқ у ходимимизнинг ўз функсионал вазифалари бор. Бундан ортиб  фрилансерлик қилиши анча вақтни олиб, ўз соҳасидаги ишларга таъсир этиши мумкин.

Шунинг учун, одатда, фрилансерлар қисқа муддатли, кичик ҳажмдаги маълум иш ёки лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинади.

Масалан:

- реклама буклетлар учун матнлар ёзиш;

- ташкилотнинг логотипини ишлаб чиқиш;

- веб-саҳифалар яратиш;

- чизмалар тайёрлаш;

- матнларни таржима қилиш;

- мақола ёзиш ва бошқалар.

Фриланс – бу ўзига хос механизм бўлиб, унинг моҳияти, маълум шахс ёки компания бирон бир шахсни маълум бир ишни бажариш учун норасмий равишда ёллашидан иборат.

Фрилансер бошқа шаҳарда ёки ҳатто бошқа мамлакатда истиқомат қилиб, бир вақтнинг ўзида мижозлар офисларида масофадан туриб фаолият юритади.

Фриланcе – Интернет ривожланиши билан кенг тарқалиб, тармоқ ва унга тегишли ташкилот, компаниялар ходимларнинг офислардаги фаолиятини камайишига олиб келган ва уй шароитида, масофадан ишлашга тўлиқ ўтиш имкониятини берган. Бу эса ҳозирги карантин вақтида жуда муҳимдир.              

Ўзбекистонда фрилансерлар фаолиятини ривожлантириш
ва қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратишимиз лозим, яъни:

-жойларда ёшлар орасида фриланс фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида, махсус интенсив онлайн курслар ва маҳорат дарсларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш;

- чекка ҳудудларда электр таъминоти ва Интернетнинг юқори тезлигини доимийлигини таъминлаш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш;

- ҳудудларда мавжуд кафе, коворкинг-марказлари, парк ва кутубхоналар моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда улар сонини кўпайтириш ва кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;

- фрилансерлар фаолиятини инобатга олган ҳолда, уларга кредит ажратиш ва солиққа тортиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишдир.

Айнан ҳозирги карантин даврида ёшларни  фрилансерликфаолиятига жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш замонавий ривожланишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Муродбек Раҳмонбердиев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Янгиобод туман Кенгаши раиси,

Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар