Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ЯНГИ ЎЗБЕКИСОНДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСОНДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН!

24 апрель 2024 йил
123
0

Ўзбекистон ислоҳотларни “инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойилига асосланган ҳолда олиб бормоқда. Шунинг учун малакат инсон хуқуқларини лозим  даражада ҳимоя қилишни утувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олди.

Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатда пахта териш кампанияси даврида мажбурий ва болалар меҳнатини бартараф этиш бўйича мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Сир эмас, айнан шу масалалар узоқ йиллар давомида халқаро майдонда Ўзбекистон имижига “тамға” бўлди. Ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Хукумат Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва фаол фуқаролар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. Шунингдек, Хукумат томонидан қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Бунда, шубҳасиз мамлакат раҳбариятининг юқори сиёсий иродаси муҳим рол ўйнади. Натижада 2020 йил якунларига  кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти ўз ҳисоботида Ўзбекистон томонидан пахта санаотида болалар ва мажбурий меҳнатидан фойдаланиш тўхтатилганлигини эълон қилди. Ташкилот ўз маълумотларида Ўзбекистон пахта далаларида асоссий меҳнат хуқуқларига риоя этишда катта муваффиқиятларга эришганини эътироф этган. Хусусан пахта кампаниясига талабалар, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамширалар мунтазам равишда жалб этиш буткул тўхтатилди.

Ўзбекистоннинг асосий пахта етиштириладиган худудларида мониторинг ўтказган инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон форуми ўн йил ичида илк маротоба бирорта ҳам мажбурий меҳнат ҳолатини қайд этмади.

Инсон хуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кейинги жиддий ютуқ, бу кўпчиликни ўйлантирган, қийнаб келган “прописка” тизимини тубдан ўзгартириш бўлди. Жамият узоқ йиллар давомида бу тизимга нисбатан фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига тўсиқ, дея қараб келган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эски “прописка” тизимини фуқораларнинг оёқларига урилган кишан, деб таъриф берди ва уни тубдан ўзгартириш чораларини кўрди. Ушбу чора-тадбирларга кўра, рўйхатдан ўтишни билдириш тизимига ўтиш кўзда тутилган. Ушбу чора-тадбирлар шунингдек фуқароларнинг мулкий хуқуқларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Зеро мамлакатнинг бошқа худудларида истиқомат қилган фуқаролар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлмаганликлари учун узоқ йиллар давомида пойтахтдан ўз номларига уй сотиб олиш имкониятидан маҳрум эдилар. Кўплаб фуқаролар Тошкентдаги ўзларининг кўчмас мулкини пойтахтда доимий рўйхатда турган яқин танишлари номига рўйхатдан ўтказиб, сўнгра ўзлари ўз уйларида ижарачи каби яшашга мажбур эдилар. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, уй-жой сотиб олишда прописка талаби бекор қилинганидан сўнг, ўзбекистондликлар Тошкент шаҳрида қарийб                     13 мингта хонадонни сотиб олдилар. Улардан 70 фоизини вилоятлик фуқаролар ташкил қилди. Хукумат, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайитириш учун қатъий чора-тадбирларни қабул қилди. Фақат ўтган йилнинг ўзида 50 минг нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқароолигига эга бўлди, бу йил эса 20 мингдан зиёд шахс фуқароликка эга бўлиш имкониятини қўлга киритди.

Хукуматимиз томонидан “инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида олиб бораётган ислоҳотларга ҳар бир фуқаро бефарқ бўлмасдан, ўзининг ижобий ҳиссасини қўшмоғи лозим.

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар