"Ёшлар ойлиги" доирасида "Прокурор ва ёшлар" онлайн учрашуви ташкил этилди.
Бугун Янгиобод туманида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Прокурор ва ёшлар" онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Янгиобод ШФЙ, Баландчақир МФЙ ва Хўжамушкент МФЙдаги студиялардан жами 57 нафар ёшлар иштирок этишиб, улар томонидан 17 та таклиф ва муаммолар билдирилди.
Хусусан, Собиров Хусниддин томонидан тумандаги қурилиш отрядларида норасмий тарзда ишловчи ёшларни шартнома асосида ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг соғлиги ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида тиббий суғурта қилиш таклифи берилган бўлса, Турдиқулов Озодбек томонидан фойдаланилмай келинаётган 12 гектар ер майдонини боғдорчилик қилиш мақсадида ажратиш сўралди.
Албатта, бундай учрашувлардан кўзланган мақсад ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, маънавий-моддий қўллаб қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишдир.
Ёшлар ойлиги доирасида бу каби ишлар хали давом этади.
Муродбек Раҳмонбердиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси.