Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

06 июнь 2020 йил
709
0

Жорий йилнинг 5 июнь куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими Икром Матиев олиб борди ва депутатлар томонидантўртта масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид фармонлари ва қарорлари ижроси юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Сессиянинг навбатдаги масаласида янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман Дастурининг 2020 йил биринчи чорагида ижроси ҳамда туманда ёшларнинг бандлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ўрин олди.

Кун тартибидаги учинчи масала туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил биринчи чорак ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга қаратилди. Маърузачилар ахборотлари тинглангач, маскур масалалар юзасидан депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди. 

Шунингдек, кун тартибидаги тўртинчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижроси юзасидан тумандаги тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни фоиз ҳисобланмаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) тўғрисида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ў.Ҳусановнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессия қарори депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан  маъқулланди ва халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг еттинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар