4 фоизлик қўшимча грант учун Янгиободда 25 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди
Бу ҳақда Янгиобод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълум қилди.
Мазкур ажратилган қўшимча гранд ўринлари учун Янгиобод тумани миқёсида 55 нафарга яқин номзодлар ўз ҳужжатларини топширган бўлиб, белгиланган мезонларга кўра улардан 25 нафарига 3 йилгача Олий ўқув юртига топширишида имтиёз тақдим этадиган сертификат топширилди.
Бундан ташқари, 19 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олган республика миқёсидаги хотин-қизлар сонини маълум қилди.
Вазирлик расмийсининг таъкидлашича, 10 июлга қадар 32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган. Мурожаат қилган хотин-қизларнинг 22 минг 900 нафарининг ҳужжатлари жойлардаги Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилиб олинган.
«9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган», дея маълумот берди Саодат Боймирзаева.
Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар берилган.
Ҳудудлар кесимида:
- Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
- Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
- Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
- Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
- Навоий вилояидан — 762 нафар;
- Наманган вилоятидан 1898 нафар;
- Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
- Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
- Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
- Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
- Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
- Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
- Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
- Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.
Тавсиянома олган хотин-қизлар рўйхати 17 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилган.