Умумтаълим муассасаларида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари хусусида семинарлар ташкил этилди
Янгиобод тумани статистика бўлими томонидан аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари юзасидан тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар мактабларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023- йилда ўтказилиши белгиланди.
Шу муносабати билан жорий йилнинг 23 ноябрь куни касб-ҳунар мактабида Янгиобод тумани статистика бўлими ходимлари томонидан семинар бўлиб ўтди.
Семинарда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик ишларини тўғри ташкил этиш ва мазкур жараённи туманимзда сифатли ўтказиш чора-тадбирларини, шунингдек, рўйхатга олиш тадбирларининг аҳамияти тўғрисида сўз борди.
Янгиобод тумани статистика бўлими