Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тумандаги корхона ва ташкилот рахбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

Тумандаги корхона ва ташкилот рахбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

25 ноябрь 2020 йил
784
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги 91-сонли  “Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 51-ИЛОВА 1-NH shakli (Йилда бир марта) “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида 2020  йил ноябрь ойи ҳисоботи” Давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг  16-декабридан кечиктирмай топширингиз сўралади. 

Юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (микрофирма ва кичик корхоналар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)

Ҳисобот интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Шу ўринда қайд этиш жоизки,  Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Янгиобод тумани статистикаси бўлими

Тел:  (72) 221-53-86

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар