Совотлик деҳқон 60 килограммлик ошқовоқ етиштирди (Видео)
Янгиобод туманидаги “Совот” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи меҳнаткаш деҳқон Баҳром Бойқулов бу йил ўз шахсий томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан яхши ҳосил олди.
Деҳқоннинг сўзларига кўра, Шодмонқул исмли ҳамқишлоғидан ошқовоқ уруғини олган ва май ойида томорқасига қадаган. Тўрт ойдан сўнг пайкалларга сиғмай кетган ошқовоқ ҳосилидан деҳқоннинг ўзи ҳам ҳайратланди.
Етиштирилган ошқовоқларнинг аксарияти 20-30гилограммдан, энг йириги эса нақд 60 килограмм тош босди.
Деҳқон бу йил олган ҳосилидан илҳомланиб, келаси йил бунданда мўл ҳосил олишни, 70-80 килограмлик ошқовоқлар етиштиришни мақсад қилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг