Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан таълим муассасаларида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

“Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан таълим муассасаларида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

26 ноябрь 2020 йил
2 016
0

“Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан тумандаги барча таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида хуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳамда  йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Янгиобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 19-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тарғибот йиғилишида Янгиобод ИИБ  ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЕГ катта инспектори лейтенант Б.Султонмуродов ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгиобод туман идоралараро комиссияси  масъул котиби С.Эрназаров мактабнинг 9-11- синф ўқувчилари ва синф раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Холбеков кун тартибидаги масалаларнинг мақсад ва вазифаси ҳақида гапирар экан, мактабдаги «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг асосий вазифалари, ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишлишининг салбий оқибатлари, шунингдек, пандемия шароитида ҳаракатланиш қоидалари ва шахсий гигиенага тўлиқ риоя қилиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.ўтди.

Шундан сўнг Янгиобод ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЕГ катта инспектори лейтенант Б.Султонмуродов ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгиобод туман  идоралараро комиссияси масъул котиби С.Эрназаров 2020-2021-ўқув йилида ўқувчиларга Жиноятчиликни олдини олиш  масалаларига, жумладан, турли хил ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчилар ва болалар ўртасида профилактик тадбирларни олиб бориш, ўқувчиларга Жиноят қонун ва қоидалари ҳақида маълумотлар берди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар