"Китобхонлар клуби" фаоллари рағбатлантирилди
Янгиобод тумани Ахборот кутубхона маркази томонидан аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда кишиларнинг билим ва дунёқарашларини янада ўстириш мақсадида бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, марказ томонидан телеграм ижтимоий тармоғида "Китобхонлар клуби" гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унда мунтазам равишда қизиқарли савол-жавоблар ва викториналар ўтказилиб келинади.
Бугун марказда ёшлар иштирокида ташкил этилган учрашувда АКМнинг фаолияти ва бу ерда ёшлар учун яратилган имкониятлар батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 4-йўналиши - ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш йўлида бу каби лойиҳаларнинг аҳамияти ниҳоятда катта эканини айтиб ўтди.
Учрашув доирасида марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳлар иштирокчиларини рағбатлантириш ва қизиқишларини янада орттириш мақсадида ушбу савол-жавобларда ўзларининг фаоллиги ва ҳозиржавоблиги билан иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фаоллар ахборот кутубхона маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Худойназар Мирзоназаров,
Ахборот кутубхона маркази мутахассиси