Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида...

Янгиободда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида...

05 декабрь 2020 йил
606
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 16 октябрь куни ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида берган топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 17 октябрдаги 02-2921-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туман аҳолисининг 2020 йил ноябр ойидан 2021 йил май ойига қадар асосий турдаги озиқ-овқат махсулотларига бўлган ўртача талаби белгиланган истеъмол меъёрлари асосида ўрганиб чиқилди.

Туман аҳолиси учун 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2021йилнинг май ойига қадар бўлган даврда 744,4 тонна картошка, 95,3 тонна пиёз, 277,4 тонна сабзи, 138,6 тонна гуруч, 1,1 минг тонна ун маҳсулотлари, 396,0 тонна мол ва қўй гўшти, 209,5 тонна парранда гўшти, 155,1 тонна шакар, 128,5 тонна ўсимлик ёғи, 2,9 млн. дона тухум талаб этилиши тахлил қилинди.

Туман ҳокимлиги томонидан аҳоли томорқаларида экилган ҳамда етиштириладиган мева-сабзавот, полиз, картошка, гўшт, сут, тухум маҳсулотларидан олинадиган ҳосил ҳажмлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида аҳоли томорқаларида етиштириладиган айрим маҳсулотлар туманимиз аҳолисининг озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини қондира олмаслиги аниқланди.

Бунга кўра туман худудида етиштирилмайдиган гуруч, шакар, ун, ўсимлик ёғи ва қисман товуқ гўшти ҳамда тухум махсулотлари ҳисоб-китоб қилинди.

2020–2021  йил  қиш - баҳор  мавсумида туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий  турдаги  қишлоқ  хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун жами 272,6 тонна захира режаси белгиланди. Жумладан: 161,5 тонна картошка, 60,6 тонна пиёз, 30,3 тонна сабзи ва 20,2 тонна гуруч махсулотларини захира қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар 146,5 тонна картошка, 81,6 тонна пиёз, 29,3 тонна сабзи ва 24,6 тонна гуруч махсулотлари, жами 285,0 тонна озиқ-овқат захираси яратилиб, белгиланган режа 103,5%га бажарилди.

Шундан соҳалар кесимида;

  • Ижтимоий соҳа: жами 23,3 тонна, 13,6 тонна картошка, 4,3 тонна пиёз, 4,3 тонна сабзи ва 1,1 тонна гуруч режалаштирилган, 05.12.2020 йил холатига 100% бажарилган.
  • "Баландчақир деҳқон бозори" МЧЖ: жами 22,0 тонна, 8,0 тонна картошка (100%), 7,0 тонна пиёз (100%), 3,0 тонна сабзи (0%) ва 4,0 тонна гуруч (75%) режалаштирилган, 05.12.2020 йил холатига 82% бажарилган.
  • Тайёрлов корхоналари: жами 151,4 тонна, 139,9 тонна картошка (89,3%), 49,3 тонна пиёз (143%), 23,0 тонна сабзи (109%) ва 15,1 тонна гуруч (136%) режалаштирилган, 05.12.2020 йил холатига 105,9% бажарилган.

Туманимиз аҳолисига ҳозирги пандемия даврида Карантин чоралари яна пайдо бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда қиш-баҳор ойлари учун асосий турдаги озиқ-овқат махсулотларини захира қилишлари бўйича керакли тавсиялар берилди.

Дилшод Мамадазимов,

Янгиобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар