Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Матиев Икром Синдаровичнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан туман халқига йўллаган байрам табриги

Янгиобод тумани ҳокими Матиев Икром Синдаровичнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан туман халқига йўллаган байрам табриги

07 декабрь 2020 йил
577
0

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Аввало, Сизларни мустақил Ватанимизнинг Бош Қомуси-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги-умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий қонунимиздир. Бугунги кунда Конституциямиз муҳрлаб қўйган тамойиллар асосида аҳоли турмуш даражаси ўсиб, юртимиз қиёфаси, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни бутунлай ўзгариб бораётгани барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақил ўзбек давлати ва жамиятининг асосий қонуни, у мустақилликка эришгач ўрнатилган ижтимоий ва давлат тузуми, янги мулкчилик шакллари, иқтисодий негизи, мустақил тараққиёти, халқ ҳокимиятчилиги, давлат ҳокимияти кимга тегишли ва у қандай шаклда амалга оширилиши лозимлигини ўзида қонуний ифода этади. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг характерли хусусияти унинг чинакам халқпарварлигидадир. Унинг бундай хусусияти  Конституциянинг 2- моддасида: «Давлат ва халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар», дея баён этилгани фикримизнинг далилидир.

Тадқиқотчилар дунё конституцияларида жами 117 хил инсон ҳуқуқлари қамраб олинганлигини ҳисоблаб чиқиб, уларнинг қанчаси    190 та давлат конституциясида акс этгани бўйича таҳлил ўтказганида, Франция Конституциясида 13,  АҚШ Конституциясида 35,  Германия ва Японияникида эса 48 турдаги ҳуқуқлар қамраб олингани ҳолда, бизникида 55 турдаги ҳуқуқ ўз ифодасини топганлиги аниқланган. 190 та давлат ичида 117 та ҳуқуқнинг барчасини қамраб олган ҳужжатнинг ўзи йўқлигини назарда тутсак, Конституциямиз инсон ҳуқуқлари қамраб олиниши бўйича 1-ўринда туриши билан яна бир бор  ғурурланамиз.

Конституциямизнинг XIV боби оила институтига бағишланган. 63-моддада оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган. Демак, оилани жамият ва давлат ҳимоя қилади. Маълумки, дунёдаги кўплаб давлатларнинг конституцияларида оила тушунчаси ҳақида мутлақо фикр йўқ. Чунки улар оиланинг муқаддаслигини тан олишмайди.

Ўзбекистон Конституцияси ҳақида гапирганда  бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Азиз дўстлар!

6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан  иборат бўлган Конституциямизда белгиланган барча ҳаётий тамойиллар мана шу юртнинг ёрқин истиқболи, фуқароларнинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли яшашига хизмат қилиши билан дунё ҳамжамиятида ўзининг юқори баҳосига эга бўлган. Бу борада, Конституциямизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий хуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолатланган.

Бош Қомусимизга асосланиб ишлаб чиқилган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг ҳаётий меваси сифатида бугун ҳар биримизнинг хонадонимизга фаровонлик ва тўкинлик кириб келаётир.

Шу боис Конституция ҳамда қонун талабларига оғишмай амал қилиш маънавий савиямиз, маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт. Президентимиз таъкидлаганидек, Конституцияга амал қилинишининг кафили сифатида жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашни, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўзимизнинг нафақат вазифамиз, энг аввало, муқаддас бурчимиз деб ҳисоблашимиз зарур.

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор, Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг 28 йиллик байрами билан қутлар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар