Янгиобод тумани ҳокими Икром Синдарович Матиевнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табриги
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!
Қадрли қишлоқ хўжалигимиз вакиллари!
Аввало, Сизларни, қутлуғ айём — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.
Эл-юрт дастурхонини тўкин ва фаровон этадиган ғоят муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган сиздек фидойи инсонлар меҳнати ҳар доим юксак эътирофга муносибдир. Ушбу қутлуғ айёмда заҳматли меҳнатингизни эътироф этишдан, Сиз миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг бошқа жонкуяр мутахассисларига ўзимнинг чексиз ҳурматимни билдиришдан бахтиёрман.
Дарҳақиқат, Сизларнинг фидокорона меҳнатларингиз натижасида бугун туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз тажрибаси ва салоҳиятига эга бўлган ҳудудлардан бирига айланди.
Албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасида осон ва енгил йилнинг ўзи бўлмайди. Табиат инжиқликлари, сув ресурсларининг чеклангани, турли ҳашарот ва зараркунандалар билан курашиш ҳар бир деҳқондан катта азму шижоат, миришкорлик ва тажрибани талаб этади. Халқимиз сизларнинг ана шундай ибратли фазилатларингизни яхши билади ва юксак қадрлайди.
Шу хурсандчилик кунларда барчамиз сизларни байрам билан муборакбод этар эканмиз, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ва олдимизда турган режалар ҳақида фикр юритишимиз табиий, албатта.
2020 йилда 118 та фермер хўжаликлари томонидан 3476,4 тонна дон етиштирилиб режа 125,1% га бажарилди.
Ҳудудларда ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил қилиш ҳамда уларга камбағал ва ишсиз ёшларни бириктириш мақсадида 7 та ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилди. Уларга 210 гектар майдонлар танланиб, янги боғ ва узумзорлар ташкил этилмоқда. Бугунгача кооперативлар давлат руйхатидан ўтказилиб, уларга 315 нафар фуқаролар жалб этилди, 546.0 млн сўмлик субсидиялар тўлаб берилди.
2020 йил узумчиликка ихтисослашган “Агро-Микс” МЧЖ, “Янгиобод граппе гарден агрокластер” МЧЖ, "Yangiobod bek Cluster " МЧЖ, "YANGI BUYUK ISTAK" МЧЖ, “Сармич файзи узум” МЧЖ лар очилиб, ташкил этилган МЧЖ лар ва фермер хўжаликлар томонидан 944 гектар узумзорлар хамда “Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖ томонидан 50 гектар интенсив ёнғоқзорлар ташкил этилди.
Ташкил этиладиган “Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖга хозирда 1000 гектар лалми ер майдони ғаллачиликни ривожлантириш учун ажратиб берилди.
“Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖ томонидан 1000 гектар лалми ер майдонини 28 дона сув қудуқлари буруғлаш хисобига ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этган холда 1000 гектар лалми ер майдонидан 50 центнердан жами 5,0 минг тонна бошоқли дон олиш режалаштирилмоқда. Лойиха тўлиқ амалга оширилса қўшимча 150 та доимий янги ишчи ўрни яратилади.
Бундан ташқари Баландчакирсой СИУ худудидан 4 гектар ер майдонига енгил конструкцияли иссикхона ташкил этиш бўйича “Янгиобод корпаратив томарка хизмати” МЧЖ очилди. Ташкил этилган “Янгиобод корпаратив томарка хизмати” МЧЖ томонидан иссиқхона ташкил этилиб 1 сотихдан кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида ажратиб бериш белгилаб олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 3680-сонли қарори асосида аҳоли томорқаларда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида янги “Истиқлол баҳори томорқа хизмат” маъсулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
Туманда Пиллачиликни ривожлантириш мақсадида “Зомин асл ипак толаси” хусусий корхонасига Пиллачиликда кластер усулини жорий этиш янги тутзор ташкил қилиш учун қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан 1350 гектар ер майдони ажратилди. 2020-21 йилларда 40 дона сув қудуқлари қазиган ҳолда фойдаланишдан чиқиб кетган 1350 гектар ер майдонига, шундан 2020 йил куз ойида 500 гектар, 2021 йил бахор ва куз ойида 850 гектар тутзор ташкил этилади.
Кластерда кўзда тутилган лойиҳа амалга оширилса, 270 та доимий ва 7,5 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади.
Туманда 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709 сонли “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тумандаги мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ахолини мева-сабзавот махсулотларига бўлган талабини қондириш, қишлоқ хўжалиги махсулотлар экспортни ошириш мақсадида жами 8806 гектар ер майдонлар, шундан 41 та лойихага 140 та сув қудуқлари буруғлаш хисобига 3903 гектар узумчиликка, 41-та лойихага 111 та сув қудуқлари буруғлаш хисобига 5000 гектар боғдорчиликка ихтисослаштириш белгилаб олинган.
Жорий йилда туманда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича 740 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди
2021 йилда жами 1450 гектар, шундан “Янгиобод граппе гарден агроклатер” МЧЖ томонидан 600 гектар узумзор, “Агро-Микс” МЧЖ томонидан 300 гектар узумзор, “Граппа” МЧЖ томонидан 100 гектар узумзор, “Янгиобод бахт агро кластер” МЧЖ томонидан 100 гектар боғ ва 500 гектар ғалла майдони, ёмғирлатиб, томчилатиб суғориш технолгиясини ўрнатиш режалаштирилган.
Амалга оширилган ва ошириладиган режаларимизда Сиздек фидойи деҳқон ва фермерларимиз меҳнатига суянамиз албатта. Мавсум охирлаб, йил якунлари сарҳисоб қилинаётган мана шу айёмда сизларга, олижаноб меҳнатингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман.
Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилаётган азиз ва қадрли тумандошлар!
Сизларни яна бир бор ушбу байрам билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва тинчлик –хотиржамлик тилайман.