Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Японияда мактабгача таълим

Японияда мактабгача таълим

22 декабрь 2020 йил
5 033
0

Японияда болаларни 6 ёшга тўлиши билан мактабга беришади. Унга қадар улар боғчада таълим-тарбия олишади. 

Боғча даврида болаларга ўқитувчилар содда ҳисоб-китобларни, шунингдек, хирагана ва катакана алифболарини ўқишни ўргатишади.
Мактабгача таълимга Японияда катта эътибор берилади, чунки психологларнинг таъкидлашича 7 ёшгача инсон билимларнинг 70%ни, қолган 30% ни бутун қолган умри давомида ўзлаштирар экан.

Мактабгача тарбия одатда оиладан бошланади. Япон аёллари учун оналик биринчи ўринда туради. Кўпгина япон аёлларининг айтишларича, бола тарбияси- ҳаётларининг мақсадларидир. Японияда мактабгача таълим муассасаларининг 59,9 фоизи хусусий, 40,8 фоизи эса давлатникидир.
Турли ёшларда тарбиянинг турли муаммоларига урғу беради.

Масалан:

  • 1 ёшда – ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш;
  • 2 ёшда – амалий санъат қўл меҳнатини кўрсатиш;
  • 3 ёшда – бурч ҳиссини тарбиялаш;    
  • 4 ёшда – яхшилик ва ёвузликни фарқлашга ўргатиш; 
  • 5 ёшда – лидерлик ҳислатларини тарбиялаш, мустақилликка, режа тузиш ва уларни бажаришга ўргатиш.

Болалар ва қизлар турлича тарбияланадилар.
Ўғилга оиланинг бўлажак таянчи сифатида қарайдилар ва қийинчиликларни енгишга ўргатадилар.
Қизларни эса уй ишларига тайёрлайдилар.
Япония боғчаларида болаларни 8 кишилик кичик гуруҳлар – ханларга бўлади. Бу болаларга боғчада – ўз иш ўрнилари ажратилади, улар ўз ханларига ном танлайдилар. Шу тариқа энг кичик ёшдан жамоада ишлашни ўргатадилар. Бу гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи гуруҳда ўз ўрнига эга бўлиши лозим.
Японияда ўқиш 6 кунлик, лекин ҳар 2-шанба дам олиш куни ҳисобланади. Мактабларда ўқитиш дастури ўзгарувчан, лекин таълим вазирлиги тасдиқлаган стандартларга асосланади. Кам таъминланган оилаларнинг болалари мактаб нонушталари, турли хизмат ва саёҳатларга пул тўлаш учун дотация (давлат томонидан бепул) оладилар.

 Нодира Низомова,

Янгиобод тумани 12 умумий ўрта таълим мактабининг

инглиз тили фани ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар