Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод шаҳарчасида «Street Wоrkout» спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Янгиобод шаҳарчасида «Street Wоrkout» спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

24 декабрь 2020 йил
626
0

Саломатлик, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда спортнинг, жисмоний тарбиянинг қанчалик аҳамиятга эгалигини бугун ҳар бир инсон яхши билади. Шунинг учун спорт билан шуғулланишга одатланаётганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. 

Шу йилнинг 30 октябрь куни Президент томонидан «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон қабул қилиниши бу масалага давлат даражасида эътибор кучайтирилаётганидан далолатдир.  Мазкур ҳужжатда мамлакатимизда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда – юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Street Workout» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди.   Айни пайтда Янгиобод туманида ҳам бу ишларга киришилиб, давлатимиз раҳбари фармонида белгиланган вазифалар бажарилмоқда.
Тумандаги 4 та секторда туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва ДХХ билан ҳамкорликда «Street Workout» спорт майдончалари қурилиши бошлаб юборилди. Айнан Янгиобод шаҳарчасида бугун «Street Workout» спорт майдончаси қуриб битказилди.

Умуман олганда туманда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Келгуси йилда туманда янги спорт зал ташкил этиш режалаштирилган. Таълим муассасалари спорт инвентарлари билан жиҳозланиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Фармонда  2021 йилда пойтахтимизда, 2022 ва 2023 йилларда эса юртимизнинг барча шаҳарларида аҳоли учун қулай бўлган кўчаларда умумий узунлиги 50 километр бўлган пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этиш белгиланган. Янгиобод туманида ҳам бугунги кунда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар