Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Вилоят ҳокими спортчиларни тақдирлади. Улар орасида Янгиободликлар ҳам бор (Видео)

Вилоят ҳокими спортчиларни тақдирлади. Улар орасида Янгиободликлар ҳам бор (Видео)

27 декабрь 2020 йил
504
0

Кеча Жиззах вилоятидаги анжуманлар залида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг вилоят спортчилари билан учрашуви ўтказилди.

Жиззах вилояти жўғрофий жиҳатдан қулай ҳудудда жойлашган бўлиб, сўлим табиат қўйнида воҳа ўғлонлари нафақат илм-фан, иқтисодиёт каби соҳалар билан бир қаторда спорт соҳасида ҳам ўз қобилиятларини намоён этиб келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоят спортчилари 4 та Жаҳон ва Осиё, 24 та халқаро турнирлар, 147 та Республика миқиёсидаги мусобақаларида қатнашиб юқори натижаларга эришди.

Натижада 5 та спорт устаси, 149 та спорт усталигига номзод ва 380 та спортчилар 1-даражали спортчи талабларини бажарди.

Спортчиларимиз Осиё ва Жаҳон чемпионатларида жами 8 та, шундан 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларни, халқаро турнирларда жами 61 та, шундан 21 та олтин, 17 та кумуш ва 23 та бронза, Республика мусобақаларида жами 844 та, шундан 239 та олтин, 236 та кумуш, 369 та бронза медалларни қўлга киритишди.

Шу жумладан, Янгиободлик спортчилар эришган натижаларга ҳам тўхталадиган бўлсак, туманда ёшларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён этишлари учун яратилган шарт-шароитлар натижасида Янгиободлик спортчилар республика ва халқаро доирадаги спорт мусобақаларида туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

Хусусан, шу йилнинг ноябрь ойида Қашқадарё вилоятида "Универсал жанг" спорт тури бўйича кескин ва муросасиз беллашув остида бўлиб ўтган биринчиликда Янгиобод тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этишиб, 3 нафари олтин медал билан қайтишди. Бундан ташқари, шу йилнинг 6 декабр куни спортнинг “Jeet kune do” туриб бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида спорт мураббийи, спортнинг “Jeet kune do” тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган 7 нафар спортчиларимиз олтин медални, 3 нафари эса бронза медални қўлга киритишди.

Тадбир сўнггида вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги 359 нафар спортчиларни ташаккурномалар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Қувонарлиси, улар орасида Янгиободлик спортчилар - спортнинг "Jeet kune do" тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган Аҳатқулова Зулфия, Абдуҳалилова Умида, Анорқулов Озодбек, Нематуллаев Шаҳобиддин ҳамда Алимқулов Рамазонлар ҳам бор. 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар