Ўқувчи ёшларнинг эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида "Заковат" интеллектуал ўйинлари ташкил этилмоқда
Янгиобод тумнидаги барча умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларнинг қишки таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шу билан бирга, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказиб келинмоқда.
Тумандаги 8 умумтаълим мактабида 7-11 синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг мактаб босқичи ҳам анчагина қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Мазкур тадбирда 46 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олиниб, ўйин жамоаларга бўлинган ҳолда савол жавоблар тарзида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида сўз олган мактаб директори О.Назаров бу каби интеллектуал ўйинлар ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини мустаҳкамлашда, фикрлаш қобилиятларини намоён қилишда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида ғолиблар ва фаоллар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.