Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » IT соҳасига қизиқувчи ёшлар туман ҳокими ҳомийлигида ўқитилади

IT соҳасига қизиқувчи ёшлар туман ҳокими ҳомийлигида ўқитилади

17 январь 2021 йил
530
0

Азиз Янгиободлик ёшлар!
Янги ташкил этилаётган Янгиобод технологиялар ўқув маркази (IT park Жиззах вилоят минтақавий маркази Янгиобод  филиали) яқинда иш бошлайди.

Айнан ушбу марказда ишлаш учун IT соҳасини тушунадиган, ахборот технологиялари соҳасида дастлабки маълумотларга эга бўлган ёшларни суҳбат асосида бир ой муддатга IT park Жиззах вилоят минтақавий марказига ўқишга  таклиф этамиз.

  • Ўқиш муддати 1 ой.
  • Ўқиш учун 1 ойлик ўқув курси бир киши учун 400 минг сўм бўлиб, туман ҳокимлиги ҳомийлигида тўлаб берилади.

Талабгорлар қуйидаги йўналишларда ўқишга жўнатилади: 

  • Компьютер саводхонлиги;
  • Киберспорт;
  • Веб дастурлаш;
  • Веб дизайн;
  • Мобил робототехника;
  • График дизайн

Талабгорлар Ўзбекистон Ёшлар  агентлиги Янгиобод туман бўлимига шахсан мурожаат этишлари мумкин.
Унутманг қабул сони чегараланган.
Тел: 995500768, 999118484

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар