Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманига янги ҳоким тайинланди

Янгиобод туманига янги ҳоким тайинланди

19 январь 2021 йил
1 213
0

Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Матиев Икром Синдаровични Фориш тумани ҳокими лавозимига ўтганлиги муносабати билан, Янгиобод тумани ҳокими лавозимига Қаршибоев Иброхим Болтаевич номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қаршибоев Иброхим Болтаевич Зафаробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зафаробод тумани ҳокими этиб, Раджапов Нодирбек Мухторович тайинланди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар