Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туман ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг дастлабги учрашуви Совот ҚФЙ аҳоли ва ёшлари билан бўлиб ўтди

Янгиобод туман ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг дастлабги учрашуви Совот ҚФЙ аҳоли ва ёшлари билан бўлиб ўтди

23 январь 2021 йил
607
0

Бугунги кунда юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришлари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида барча ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Жойларда ўтаётган учрашув ва сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва таклифларини қўллаб-қувватлашда кутилган натижаларни бермоқда.

Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг дастлабги учрашуви Совот қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси ва ёшлари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва барча мутасадди идора ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди.

Дастлаб, туман ҳокими И.Қаршибоев аҳоли ва ёшларга мурожаат қилиб, ҳар бир инсон муносиб турмуш шароитларида яшаши – олий қадрият эканини таъкидлади ва бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга ошираётган ислоҳотларимиз ҳам ана шу каби эзгу мақсадларга қаратилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, аҳоли фаровонлиги ва ёшларимиз келажаги йўлидаги бу каби ислоҳотларни амалга оширишда барча бирдек даҳлдор бўлиши, ёшлардан янги-янги ташаббус ва таклифлар билан жараёнларда фаол бўлишлари лозимлигини таъкидлади.

Сайёр қабулда аҳоли ва ёшлар томонидан 20 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Уларнинг аксарияти ичимлик суви, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит ажратиш, ёшлар орасида спортни ривожлантириш борасидаги таклифлар ва шу каби иқтисодий-ижтимоий муаммоларга қаратилди.

Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатлари атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ёшларга туман ҳокими томонидан бадиий адабиётлар жамланмаси туҳфа этилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар