Аҳолига хуш кайфият улашиш мақсадида барча маҳаллаларда маданий тадбирлар ўказилмоқда
Халқимизга яхши кайфият улашиш, аҳоли ва ёшлар қалбида бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик туйғуларини янада ошириш мақсадида жойларда маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Янгиобод туманининг Совот қишлоғида ташкил этилган маданий тадбирда шоир ва санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлари ҳам омма томонидан илиқ кутиб олинди.
Тадбирда дастлаб Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев сўз олиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодни санъат, адабиёт ва бошқа соҳаларда етук мутахассис бўлиб етишишлари учун олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, ўзининг ватанпарварлик ва шукроналик руҳидаги шеърий намуналаридан баҳраманд этди.
Шундан сўнг туман маданият маркази хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда туман ҳудудига хос лапарлар ва ўланлар иштирокчилар қалбида қувонч ва кўтаринки руҳ бағишлади.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати