Янгиободлик Дилдора Имомова Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлди
Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Шу жумладан, Жиззах вилоятидан Жиззах политехника институтининг 4-босқич талабаси, Янгиободлик Дилдора Имомова ҳам мукофотга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Муҳокамага қўшилинг