Янгиободлик 85 нафар ишсиз ёшларга иккиламчи шартнома асосида ер ажратилиб берилди (Видео)
Юртимизда ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш борасидаги вазифалар доирасида ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари мақсадида уларга ер ажратиб берилмоқда.
Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромад топишларида кўмаклашиш мақсадида, "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида ерларнинг ажратиб берилиши ёшлар учун айни муддао бўлмоқда.
Янгиобод туманида хар 4 та сектордаги Хўжамушкентсой СИУ, Баландчақирсой СИУ, Мустақиллик 22 йиллиги СИУ, Қўшқанд булоғи СИУ ва Сармич саховати СИУдаги ФХХУда 50 сотихдан 1 гектаргача бўлган ер майдони ёшлар дафтарига киритилган 85 нафар ишсиз ёшларга ер ажратилиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг