Маҳкумлар билан ҳуқуқбузарлик ва қайта жиноят содир этмаслик юзасидан суҳбат ўтказилди
Янгиобод туман Прокуратураси биносида ИИО Пробация гуруҳи ходимлари, Янгиобод туман Прокурорининг 1 ўринбосари А.Боймуродов ҳузурида Янгиобод тумани ИИО Пробация гуруҳи назорати остида жазо ўтаётган маҳкумлар билан якка ва умумий тартибда суҳбатлашилди.
Маҳкумлар билан суҳбат давомида уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик ва қайта жиноят содир этмаслик, жазони ўташ даврида белгиланган қонун қоидаларга амал қилиш бўйича тушунчалар берилди.
А.Мамадиёров,
Янгиобод туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори в.в.б лейтенант
Муҳокамага қўшилинг