Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ЎзЛиДеП жамоасининг 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан туман хотин-қизларига байрам табриги

ЎзЛиДеП жамоасининг 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан туман хотин-қизларига байрам табриги

07 март 2021 йил
728
0

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар,  мўътабар онахонлар! 

Аввало, сиз азизларни шу қутлуғ айём 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” билан партиямиз жамоаси номидан муборакбод этиб, барчангизга ўзимизнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимизни билдириб қоламан. Барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. 

Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради. Биз Она тимсолида Ватанимизни, унинг гўзал ва бетакрор қиёфасини кўрамиз. “Она Ватан” деган ибора бежиз айтилмаган, бунда чуқур маъно бор. Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади.

Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз. Айниқса, Сиз, азизларнинг соғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдаги ўрнингиз ва хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди.  Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, вафо ва садоқатингиз, фидойилигингиз сабабли ҳаётимиз чароғон. Сизлар туфайли оилаларимизда тинчлик-осойишталик, қут-барака ҳукм сураётгани учун барчангизга ҳар қанча тасанно айтсак, арзийди, албатта. 

Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар! 

Гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март байрамини биз ҳар сафар катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз. Чунки бу қутлуғ айём қалбимизда, юрагимизда сизларга бўлган чексиз меҳримиз, ҳурматимизни изҳор этиш учун яна бир катта имконият беради. Нега деганда, сизларнинг доимо мана шундай очилиб, ҳаётдан, тақдирдан рози бўлиб, яйраб-яшнаб юришингиз учун, сизларнинг бахту саодатингиз учун биз доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз. 

Илоҳим, мана шундай қувончли кунларинггиз кўп бўлсин!  Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандларингиз, набираларингиз камолини кўришни тилаб қоламиз.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!

Улуғбек Бекмуродов,

ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар