Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли бу – эмланишдир

Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли бу – эмланишдир

15 март 2021 йил
571
0

Маълумки, юртимизда жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилади. Ҳудудларда эмлашга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда?

Янгиобод туманда коронавирусга қарши 65 ёшдан ошган кексалар, сурункали касалликлари бор шахслар, мактаб ўқувчилари, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари биринчи навбатда эмланади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими эпидемиолог врачи А.Абдуқаюмовнинг таъкидлашича, жорий йилда 4 минг нафардан ортиқ Янгиободликлар COVID-19га қарши вакцина билан мутлақо бепул ҳамда босқичма-босқич эмланиши режалаштирилган.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.

Биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади.

Хўш, улар кимлар ва нечта?

- туманда эмланадиган 65 ёшдан ошган кексалар 1029 нафар;

- сурункали касалликлари бор шахслар 1075 нафар;

- тиббиёт ходимлари 561 нафар;

- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 2047 нафарни ташкил этмоқда.

 "Хабарингиз бор, яқинда Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими учун БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСEФ томонидан 1 та махсус изоляторли Miniven-Labo автомобили олиб келинди. Ундан туман бўйлаб аҳоли эмланганлигининг мониторингини олиб бориш, сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади", — дейди А.Абдуқаюмов. —Бугунги кунда иммунизация аҳоли орасида касалликларнинг олдини олишда асосий вазифалардан биридир. Вакциналарни ўз вақтида тақсимлаш эса муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу автомобил вилоятдан туманга ватумандаги барча эмлаш пунктларига сифатли вакциналарни етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Коронавирусга қарши вакциналар, эмланишлар бўйича аҳоли қандай фикрда?

Шу муносабат билан Янгиобод туманидаги марказий поликлиникада ҳамда Янгиобод шахарчасидаги маҳалла аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Уларга эмлаш жараёнлари бўйича маслаҳатлар берилди. Аҳоли билан учрашув чоғида уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Янгиобод туман Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар