Китоб ва китобхонлик - инсон маънавиятининг кўзгўси
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси томонидан АТБ "Қишлоққурилишбанк" туман филиалида "Китоб ва китобхонлик - инсон маънавиятининг кўзгўси" мавзусида маърифат соати ўтказилди.
Китоб ва китобхонлик тарғиботига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда бўлинма раҳбари С.Абдураҳмонова китобга муҳаббат, китобхонлик маданияти, унинг халқимиз маънавий камолотида муҳим ўрин тутиши, китобсеварлик инсоний фазилат эканлиги, унда инсоннинг маънавий комиллик даражаси акс этиб туриши ҳақида сўз юритди.
Тадбир сўнгида бўлинма раҳбари томонидан янги банк биноси маънавият хонаси учун 15 номдаги китоблар жамланмаси тақдим этилиб, шу билан бирга, банк ходимларига 35 та китоблар совға тариқасида улашилди.
Муҳокамага қўшилинг