Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сайёр қабуллар давом этмоқда

Сайёр қабуллар давом этмоқда

29 март 2021 йил
460
0

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Акрам Шукуров томонидан вилоятимизнинг жойлардаги, хусусан энг чекка ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида фуқаролик суди низоларига оид масалалар юзасидан аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Навбатдаги сайёр қабул Янгиобод ва Зомин туманларида бўлиб ўтди. Унда фуқароларни фермер хўжалигининг ерга қилган харажатини ундириш, бузилган дўкон учун компенсация пули тўлаш, иш ҳақи ундириш, алимент ундириш, никоҳдан ажратиш, фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, алимент ундириш кабилар тўғрисидаги суд бўйруғининг ижросини таъминланмаганидан норозилик масалалари юзасидан судга тааллуқли жами 9 та мурожаатлар эшитилди ва тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Оммавий қабуллар режа асосида вилоятимизнинг ҳар бир туман Халқ қабулхоналарида бўлиб ўтади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар