Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Имтиёзли уйлар ҳақиқий муҳтожларга берилиши зарур

Имтиёзли уйлар ҳақиқий муҳтожларга берилиши зарур

01 апрель 2021 йил
368
0

Ҳар ойда Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида аҳоли билан мулоқотда бўлиб, ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш жараёнида бўлаётган мурожаатларнинг катта қисми асосан уй-жой масаласи билан боғлиқ. Айниқса бу ҳолатда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд аҳоли қатлами уй-жой билан боғлиқ муаммоларга учрамоқда. Натижада уй-жойга навбатда турганлар сони биргина туманда 40 ва ундан ошиб кетади. Аксарият ҳолларда уй-жой берилишида турли хил ноҳақликларлар ҳам кузатилади.

3 март куни бўлган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари айнан мана шу муаммолар хусусида тўхталиб, берилаётган имтиёзлардан ҳалол-пок фойдаланиш бўйича адолатли тизим яратиш, бу борада одамларимизнинг хабардорлигини ошириш масаласига тўхталиб, эндиликда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қурувчилар билан бирга, ҳар ойда маҳаллий кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот бериши белгилаб берди. Кенгашлар томонидан депутат, жамоат фаоллари иштирокида халқпарвар комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Бу ўз навбатида депутатлик корпусига катта масъулият ва ишонч намунасидир. Энди депутатлар томонидан қурувчига ерни адолатли ажратилиши, имтиёз оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатининг шаклланиши ва қурилишлар сифати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Депутатларимиз жойларда уй-жойга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, уларнинг уй-жойга эга бўлиш учун топширган аризаларини қайд этиб бориш ва ечимига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий ҳокимият вакилларидан ушбу масалалар ечимига оид ҳисоботлар, эшитувларни ташкиллаштириши лозим. Бу жараёнда уй-жойга муҳтожларни хаққоний аниқлаш, хақиқий ҳолатни ўз кўзи билан кўриши талаб этилади.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, шу кунга қадар аҳолини уй-жой билан таъминлашда ҳокимлар фуқароларнинг уй-жойга эҳтиёжини ўрганиб, уларнинг муаммолари, дарду ташвиши билан шахсан шуғулланмаган. Мана энди вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафта давомида янги тизим асосида, аҳолини уй-жой билан таъминлашда яратилаётган шароит ва имкониятларни одамларга маҳаллабай тушунтиради. Ҳокимлар ҳудудда уй-жой масаласи билан боғлиқ ҳолатларни чуқур ўрганиб, таҳлил қилади, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлади.

Шунинг ўзиёқ эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчиси йўқ фуқароларимизни қийнаб келаётган уй-жой муаммоси манзилли таъминланишига замин яратади, десам муболаға бўлмайди.

Шундай янги тизим жорий қилиняптики, бунда уй эгаларига лойиҳа режаси, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-наво шаклланиши каби масалалари тушунтирилиб, муҳокама қилинади. Мамлакатимизда шу пайтга қадар бирорта қурилиш жараёнида лойиҳа ва қурилиш жараёнларида уй эгаси иштирок этмаган.

Уйнинг бўлажак эгаси ер ажратишдан бошлаб, топширилишигача бўлган барча жараёнларда иштирок этиши қурилаётган уйларнинг ҳар томонлама сифатли бўлиши, энг асосийси, уй эгасининг хоҳиш истагидан келиб чиқиб қурилишини таъминлайди. Уйни эгаси ҳар куни келиб, қурилиш ишларини кўриши, қурувчига хатоларини кўрсатиб, ўзи хоҳлагандек қурилишини, сифатни назорат қилиш имконига эга бўлади.


Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар