"Қизлар одоби тарғиботчиси" танловининг Янгиобод туман босқичи ўтказилди
Юртимизда қизларни одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлашкаби эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи, фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш, муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, уларни миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат, билим олишга интилиш, одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш ҳамда қизларга маънавий-маърифий фазилатларни сингдиришга хизмат қилаётган фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида "Қизлар одоби тарғиботчиси" танловининг Янгиобод туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда тумандаги 8 та маҳалладан 15 нафар қизлар иштирок этишиб, ҳакамларнинг якуний хулосаларига кўра Комилова Гулбаҳор 3-ўринни, Гулмуродова Сетора 2-ўринни ҳамда тадбирнинг эгн фаол иштирокчиси Бобонова Муҳаббат 1-ўринни эгалладилар.
Тадбир сўнгида ғолиблар ва фаол ишиторкчилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.