"Ниҳол" мукофотининг туман босқичи ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти танловининг Янгиобод туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда Янгиобод туманидаги иқтидорли ва истеъдодли ёшлар ўз йўналишлари бўйича маҳоратларини намойиш этишди.
Якунда эстрада йўналиши бўйича Ғайбуллаев Жасурбек, мусиқа йўналиши бўйича Сатторқулова Зарина, мумтоз қўшиқлар йўналиши бўйича Икромова Мадина ҳамда Рақс йўналиши бўйича Сувонқулова Муҳлисалар фахрли натижаларни қўлга киритишиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Маълумот учун, "Ниҳол” мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.