Хорижий олийгоҳларда таълим олиш учун грант ютиб олинг!
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилмоқда.
Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар, магистратура таълим дастури учун 150 нафар, докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишни режалаштирмоқда.
Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида www.eyuf.uz сайти орқали қабул қилинади.
Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.
Муҳокамага қўшилинг